Астанадаги IT University да Айти-тиббиётчилар
тайёрланади. Унда таълим олган қозоғистонлик талабалар икки дипломли таълим
олишади. Янги факультет 2025 йилда Дебреценск университети билан бирга ишга
тушади. Таъкидлаш лозимки, бу ихтисосга Ҳиндистондан ҳам талаб бор, келгуси
йилда пойтахтга яна минглаб талабалар келиши мумкин. Пойтахтдаги олий таълим
даргоҳида иккита илмий-инновациявий марказ очилиши
маросимида шундай баёнот берилди. Улардан биринчиси сунъий интеллект ёрдамида, шу жумладан, транспорт, шаҳар инфратузилмаси, қишлоқ
хўжалиги соҳасида илмий-ишлаб чиқариш лойиҳаларини тайёрлаш билан шуғулланади.
Иккинчиси бўлган «MedTech» телемедицина соҳасида рақамли технологиялар ва
нейрон тармоқлари воситасида илғор ечимлар ишлаб чиқишни режалаштирган.
Масалан, мобил тиббий ускуналарни, электрон тиббий карталарни, беморларга
жадаллаштирилган ва ўта аниқ ташхис қўйиш тизимларини такомиллаштириш кўзда
тутилган. Айтмоқчи, талабалар марказлар тақдимотида ўз ноу-хауларини намойиш
этишди. Уларнинг кўпчилиги ривожланиш ва тижорийлаштириш учун грант олган,
бозорларга чиқаяпти.
Андрей Белошицкий, Astana It University Фан ва инновациялар бўйича проректори:
- Талабалар ўз ишланмаларини тақдим этади.
Улар доирасида сунъий интеллект, машина ўқиши, нейротармоқлардан фойдаланилади.
Fablab лабораториялари бор, стендларга улар ўз қллари билан ясаган
нарсалар қўйилган. Тайёр ечимлар. Масалан, манипулятор – роботлашган қўл бор.
Талабалар эса ушбу ускуна учун дастур ҳозирлайди. Ҳар йили битта грантга 10-12
жамоа даъвогарлик қилади, биз уларнинг ичида энг кучлиларини танлаб оламиз,
сўнгра грант берилади.
Томирис Жақсилиқ, Astana It University
илмий ходими:
- Вазирликдан мақсадли молиялаштирилувчи дастур асосида грант олдик, сут безлари ракини аниқлаш билан шуғулланамиз. Бу муаммо жуда долзарб. Беморлар сони ўсиб бораяпти. Шунинг учун биз муаммони ҳал қилиш мақсадида сунъий интеллектдан фойдаланишга қарор қилдик. 2025 йилдан бошлаб қатор илмий марказлар бизга тегишли маълумотларни узатиб туради, яъни улар билан ҳамкорлик ўрнатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси