Пойтахтда «KitapTime-2024» умумреспублика фестивали бўлиб ўтди. Бу йил учинчи маротаба ўтказилган ушбу тадбирда янги лойиҳалар тақдим этилди, «Овулдаги китобхонларга 100 китоб» акцияси
ташкил этилди. Кутубхона жамоаси вақтни тежаш учун ишлаб чиқилган «QR адабиёт»
лойиҳасини ҳам тақдим этди. Унинг ўзига хослиги шундаки, исталган жойда QR кодни сканер
қилиш орқали хоҳлаган китобни мутолаа қилиш мумкин. Қолаверса,
юклаб олса ҳам бўлади.
Ғазиза Нурғалиева, Қозоғистон Республикаси
Миллий академик кутубхонаси директори:
- Яқиндагина
Президент Миллий қурултойда жамиятда китоб ўқиш маданиятини шакллантириш
кераклигини, китоб қўл етарли бўлиши лозимлигини айтиб ўтганди. Бу – «QR адабиёт» номли йирик республика лойиҳаси. 9 йўналишда. Исталган жойда QR орқали лойиҳани
ишга тушириш мумкин.
Фестивалда Миллий кутубхона ва авиакомпаниялардан бири меморандум имзолади. Энди йўловчилар самолётда ўтирганида, аудиокитобларни тинглай олади. Ҳозирча
25
хил асар тақдим қилинган.
Аудиокитоб тизими келгусида тўлдирилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси