Қозоғистонлик ўқувчилар 2024 йилда турли даражадаги 563 та медаль ютиб олди. Шундан 77 таси олтин, 200 дан ошиғи кумуш, 285 таси бронза. Жами бўлиб, мамлакат шарафини 35 та халқаро олимпиада ва танловларда 1800 дан кўпроқ ўқувчи ҳимоя қилган. Республика Маориф вазирлиги маълум қилишича, юртимиз ўқувчилари Сингапур, Хитой, Греция ва АҚШдаги робот техникаси бўйича чемпионатларда юксак натижа кўрсатган. Болалар Болқон яриморолида энг яхши математиклар сирасига кирди. Робот техникаси бўйича жаҳон чемпионати - «First Global Challenge» да қозоғистонликлар 190 давлат вакилларини ортда қолдириб, дунё саҳнасида етакчиликка эришди, уч карра чемпионга айланди.
Нурлан Жумагелди, Республика «Дарин» илмий-амалий маркази ташкилий фаолият бўйича директор ўринбосари:
– Бу катта ютуқ. Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоаси математика, физика, кимё, биология, информатика, география ва лингвистика бўйича 7 та энг нуфузли халқаро олимпиадада қатнашди. Натижаларга кўра, 26 та медаль қозонилди. Бизнингча, келгуси йили ҳам шундай натижаларга эришамиз. Янги 2025 йилда Жаутиқов олимпиадаси бошланади. Истеъдодли болалар, ота-оналар, педагогларга, юртдошларимизга омад тилаймиз!
Абдумалик Сарманов таржимаси.

