Тожикистон пойтахтида биринчи Халқаро Инвестициявий тоғ-металлургияси форуми ўтказилди. Унга Марказий Осиё, Америка, Европа давлатлари ва бошқалардан кўплаб эксперт ва мутахассислар ташриф буюрди. Қатнашчилар геологик инфратузилмалар, янги конларни ўзлаштириш, корхоналарни модернизациялаш, минтақавий кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Шу жумладан, қозоғистонлик ушбу саноат вакиллари тоғ-кон ва металлургия соҳаларида ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришга оид ўз тажрибасини баҳам кўрди. Форум доирасида кўргазма ташкил этилди, компаниялар ўз маҳсулот ва технологияларини, ускуналарни, хосашё қазиб олиш, уни қайта ишлаш усулларини намойиш этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.