Эйфель минораси, Тинчлик ва тотувлик саройи, Венеция канали ва Сак ҳаммоми. Қўстанай вилояти туманларидан бирида машҳур меъморчилик обидаларининг кичрайтирилган нусхалари тақдим этилди. Маҳаллий аҳоли ва туристлар учун турли халқлар ва даврларга оид маданий мерос элементлари ўрнатилган майдонча иш бошлади. Бундан ташқари, кўркам манзаралар, машҳур геоглифлар, шунингдек, Султон Бейбарс ёдгорлиги ва Миллий хотира девори саёҳатчиларга мунтазир. Хаб минтақа туристик инфратузилмаларини ривожлантиришда муҳим элементга айланади, дейди ташкилотчилар.
Абдумалик Сарманов таржимаси.