Қозоғистонда саноат соҳасида сунъий интеллект ишлатилади

Қозоғистонда саноат соҳасида сунъий интеллект ишлатилади

IT ва сунъий идрок билан боғлиқ ечимлар Қозоғистон саноатида ишлатилади. Тоғ-металлургия мажмуаси, машинасозлик, қурилиш, транспорт ва логистика соҳасида ишлаётган 20 тадан зиёд йирик компания янги технологияларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ниятида. IT-компаниялар Industrial AI Acceleration анжуманида уларнинг талабларига кўра иш юритди. Дастурда 100 тадан зиёд стартап қатнашди, 33 та инновациявий лойиҳа саралаб олинди.

Анарбек Утегулов, ASTANA HUB Саноат 4.0 офиси директори:

– Пилот тартибда 7 та лойиҳани ишлатиш тўғрисида келишувга эришилди, яна 15 та компания билан пилот форматида ишлаш тўғрисида келишиляпти. Илғор СИ-ечимлардан фойдаланиши мумкин бўлган корхоналар билан ўзаро алоқа боғлашда яхшигина муваффақиятга эришдик. Ҳозирча улар пилот тартибида синалади, кейин эса корхона бўйича қўлланилади.

Дастур доирасида корхоналар қатнашчиларга ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилашга қаратилган 140 та топшириқ берди. Махсус маълумотлар базасида сақланаётган ана шу муаммолар ИИ-ечимлар орқали ҳал қилиниши учун жамоаларга тақдим этилди. Энг яхши лойиҳалара кенгайтирилади, уларга инвестиция жалб этилади, экспертлар ёрдам беради. IDM-ONLINE жамоаси 30 та саноат майдончасида мониторинг тизимини синовдан ўтказди. Энди ҳамкорлик шартномаси тузиш тўғрисида музокара юритиляпти.

Муса Сманов, IDM-ONLINE компанияси директори:

– Врач кардиограмма олади, уни кўради ва ташхис қўяди. Биз ҳам вибрацияни аниқлаймиз ва математик ҳисоблар асосида ана шу титрашни таҳлил қилиб, турли камчиликларни аниқлаймиз. СИ бу ноқислик қанчалик ривожланганини аниқлаб, ўз тавсияларини беради. Тизимимиз ускуналар бекор туриб қоладиган вақтни камайтиради. Тўсатдан бузилишлар олдини оламиз. Шу тариқа, самарадорликни оширамиз. Натижада, тизимимиз туфайли корхонанинг соф даромади 4 фоизгача ортиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси