2028 йилда Қозоғистонда WPC Energy конгресси ўтказилади

2028 йилда Қозоғистонда WPC Energy конгресси ўтказилади

2028 йилда Астанада дунё нефть қазиб олувчилари ва йирик истеъмолчиларнинг 96 фоизи аъзо бўлган Бутунжаҳон WPC Energy конгресси ўтказилади. KAZENERGY ҳамжамияти кенгашининг 44-йиғилишида халқаро анжуманга тайёргарликнинг муҳокама қилинди. Дунё бозори тенденцияларига мувофиқ, Қозоғистон қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш дастури кўриб чиқилди. Апрелда Эр-Риёдда углерод изини камайтириш масаласи кўрилса, Астанадаги конгрессда энергетикани ривожлантиришнинг янги дастури муҳокама қилинади. Дунёда сунъий идрок тобора кенг қўлланилаётгани сабабли энергияга талаб ортиб боряпти. Нефть қазиб олиш 100 миллион баррелга яқинлашди. Экспертлар талабнинг кескин ортиши энергия манбаларига оид тушунчаларни қайта кўриб чиқиш заруратига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаяпти.

Жамбўлат Сарсенов, Kazenergy ҳамжамияти раиси ўринбосари:

- 2026 йилда Саудия Арабистонида йиғилиш ўтказилади. 2028 йилда эса соҳанинг энг йирик анжумани Астанада ташкил қилинади.  Экспертлар ҳам, амалиётчилар ҳам фикр алмашади. 100 тадан зиёд вазир қатнашиши кутиляпти. Технологиялар ҳақида бугундан ўйламасак, кечикишимиз мумкин. Албатта, жараённи кузатиб бориш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси