Атирау вилоятида йиллик қуввати 1 миллион тоннадан зиёд полиэтилен ишлаб чиқариш заводи қурилади. «ҚазМунайГаз» миллий компанияси»нинг ҳисоботига кўра шундай. Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Асхат Хасенов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга компаниянинг 2023 йилда ишга туширган газ конлари, зхаираларни тўлдириш ва нефть қазиб олишни кенгайтириш, геологик разведка бўйича олиб борилган ишлар ҳақида маълум қилди. Шу жумладан, Қизил Ўрда вилоятидаги Тўрғай палеозой участкасида, Каспий денгизининг Абай участкасида ҳам бурғулаш ишлари амалга ошириляпти. Йирик инвестициявий лойиҳалар қаторида Жанаўзендаги гибрид электр станцияси қурилишини кўрсатиш мумкин. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев геологик разведка, нефть-газ химияси соҳаларидаги лойиҳаларга йирик инвесторларни жалб этиш билан боғлиқ топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.