Тожикистон билан юздан зиёд шартнома имзоланган

Тожикистон билан юздан зиёд шартнома имзоланган

Дипломатик алоқалар ўрнатилганидан буён Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида шунча ҳужжат имзоланган. Сиёсий, ҳарбий, савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда. Ўтган йилнинг 11 ойида ўзаро товар айланмаси бир миллиард доллардан ошган. Келажакда бу рақам икки марта ошиши мумкин. Қозоғистон Тожикистоннинг дунё миқёсидаги асосий савдо ҳамкорлари учлигига киради. Тожикистон, ўз навбатида, Қозоғистон билан савдо ҳажми бўйича МДҲ давлатлари орасида 3-ўринни эгаллайди. Дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Душанбеда мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Шамши Қалдаяқов номли вилоят филармониясининг санъат усталари концерти ўтказилди. Артистлар қозоқ халқ қўшиқ ва куйлари, Қалдаяқов, Тлендиев ва Байбўсинов асарларини ижро этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси