Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкорлик кенгашида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкорлик кенгашида қатнашди

Марказий Осиё минтақасининг жаҳондаги стратегик ўрни ва аҳамияти жадал ўсмоқда. «Марказий Осиё +» форматидаги ҳамкорлик майдончалари сони ортаётгани ҳам бундан дарак беради. Жиддада бўлиб ўтган минтақа республикалари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши раҳбарлари биринчи саммити ҳамкорликдаги устуворликларни белгилаб олиш имкониятини берди. Биринчи навбатда, савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Қозоғистон экспорт ҳажмини 400 миллион долларгача кенгайтириш имкониятига эга. Иккинчи йўналиш сифатида Президент инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни кўрсатиб ўтди. Бунинг учун Президент «Астана» халқаро молия маркази имкониятларидан фойдаланишни таклиф этди. Транзит-транспорт соҳасини ҳам кенгайтириб бориш лозим. Масалан, Транскаспий транспорт йўналиши салоҳиятини ошириш керак. Ушбу йўлак орқали Қозоғистон 2030 йилга бориб, йилига 500 минг контейнер чиқаришни режалаштирган. Иқтисодий жиҳатдан фойдали йўналишлардан яна бири - энергетика. Марказий Осиё ҳудудида 30 млрд тоннадан зиёд  разведка қилинган нефть ва 20 триллион метр куб дан зиёд газ бор. Мавжуд захираларига кўра ҳудуд дунёда Арабистон ярим оролидан кейин иккинчи ўринда туради. Мамлакатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва туризм соҳаларида ҳам бирга ишлаши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси