Мажилис раиси Ерлан Қўшанов Москвада бўлиб ўтган Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти Парламент ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида ЖХШТ давлатларида терроризмуга қарши курашиш учун умумий кўринишдаги қонун қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Ўз нутқила Парламент қуйи палатаси раиси минтақада барқарорлик ва хавфсизликни барбо этиши мумкин бўлган турли хатарлар ва зиддиятлар сақланиб қолаётганига урғу берди. Бундай шароитда Қозоғистон Президенти бир неча марта очиқ мулоқот зарурлигини таъкидлади, деди Қўшанов.
ЕРЛАН КЎШАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ РАИСИ:
- Терроризм барқарорлик ва хавфсизликка жиддий хавф туғдиряпти. Ноқонуний миграция, чегараоша жиноятчилик, қурол ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасини келтириб чиқаряпти. Биз сифатли қонунчилик базаси моделини яратишимиз зарур. У мазкур чорловларга қарши жавоб бера оладиган аниқ ҳуқуқий механизмларни шакллантиради. Қозоғистон томони ЖХШТ учун терроризмга қарши қонунчилик модель яратишга тайёр.
Парламентлар вакиллари ташкилот давлатлари ҳудудида кимёвий ва биологик қуроллар яратилиши мумкин эмаслиги тўғрисид баёнот қабул қилди. Шунингдек, ЖХШТ Парламент Ассамблеясининг Қозоғистондаги президент сайловларини кузатиш мониторинг гуруҳи якуний баёноти тингланди. Миссия хулосасига кўра, сайлов халқаро меъёрларга мос шаклда ўтказилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси