Маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, қозоқ тили, анъаналари, миллий қадриятларини сақлаб қолиш, тажриба алмашиш. Сеулдаги Хангук чет тиллар университетида Осиё қозоқлари иккинчи қурултойи ўтказилди. Анжуман республикадаги Қозоғистон элчихонаси, «Ўтандастар» жамғармаси ва «Qazaq Nomad
Korea» ҳамжамияти томонидан ташкил қилинди. Қурултойда Осиёнинг
Жанубий Корея, Малайзия, Япония, Хитой ва Монголия давлатларидан келган
200 нафар этник қозоқ қатнашди. Анжуманнинг
биринчи кунида конференция, корейс талабалар қозоқ тилида нотиқлик маҳоратини намойиш қилган
танлов ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари қозоқ заргарлик санъатининг бой анъаналари, миллий таомлар, халқ ичида машҳур қўшиқлар билан танишди.
Қурултойнинг иккинчи кунида Наврўз нишонланди. Бой дастур
доирасида иштирокчилар қўшиқлар куйлашди. Рақсга тушишди. Ташкилотчилар қозоқ
миллий либослари, ҳунармандлик
буюмлари ва таомлари кўргазмасини тақдим этди.

