Давлат раҳбари «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммитида қатнашади

Давлат раҳбари «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммитида қатнашади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг мамлакатга расмий ташриф билан келиш таклифини қабул қилди. Бундан ташқари, Қозоғистон Давлат раҳбари 2026 йилда Сеулда ўтказиладиган «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммитида қатнашади. Икки давлат етакчиларининг телефон орқали суҳбатидан сўнг шундай баёнот берилди. Томонлар савдо ва саноатдан таълим ва тиббиётгача қозоқ-корейс муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилишини тасдиқлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси