Қозоғистон Президенти Венгрияга расмий ташриф билан борди

Қозоғистон Президенти Венгрияга расмий ташриф билан борди

Қозоғистон Президенти Венгрияга расмий ташриф билан борди. Будапешт аэропортида Қосим-Жўмарт Тўқаевни мамлакат Бош вазири Виктор Орбан кутиб олди. Венгрия президенти ва Бош вазири билан музокаралар давомида Давлат раҳбари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқолларини муҳокама қилиш кутиляпти. Қозоғистон Президенти  венгер бизнеси етакчилари билан ҳам учрашиши кутияляпти.

Мамлакатлар ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик давомида савдо алоқалари фаол ривожланди, иқтисодий лойиҳалар рўёбга чиқаяпти. Қозоғистон ва Венгрия ўртасида жорий йилнинг 8 ойида товар айланмаси 131 миллион долларни ташкил этди. Бу эса 2023 йилдагидан 6 фоизга кўп. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили икки давлат 187 ярим миллион доллар қийматга эга маҳсулот алмашган. Венгрия республика иқтисодига сўнгги 20 йил ичида 300 миллион доллардан зиёд инвестиция киритди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.