Тошқинга қарши кураш давом этмоқда

Тошқинга қарши кураш давом этмоқда

Қозоғистон минтақаларида тошқинга қарши чора-тадбирлар давом этмоқда. Атирау, Ақтўбе, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида табиий офат оқибатлари бартараф этилаётир. Уральскда Ёйиқ дарёси сатҳи пасая бошлади. Вазирлик маълум қилишича, сўнгги кунларда уй-жойларни ва бошқа биноларни сув босиш ҳолатлари кузатилмади.

 

Асқар Шарип, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили:

 

- Республика бўйича олганда, 30 минг нафардан зиёд фуқаро уй-жойига қайтди. Эвакопунктларда 8 минг 500 нафар одам бор, шундан 3 минг 700 нафари - болалар. 5 минг 670 уй ва 2 минг 500 ҳовлидан 11 миллион куб метрдан зиёд сув чиқариб ташланди. Сув йўлини тўсиш учун 5 миллион қум солинган қоп, 1,5 миллион тонна инерт материал ишлатилди. Мунтазам ишлаб турган қайноқ линияга 2 минг 200 марта қўнғироқ қилинди. Авария-қутқариш ва тошқинга қарши ишларда 32 минг ходим, 4 минг техника бирлиги, 773 та сув тортувчи восита, 294 та сузиш воситаси, 13 та ҳаво кемаси иштирок этмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.