Қозоғистон тўлиқ
рақамли трансформацияни бошлади. Давлат раҳбари "2029 йилгача Digital
Qazaqstan кенг кўламли рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий
этиш умуммиллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Ҳужжатнинг асосий мақсади — сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши шароитида
мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, инсон капиталининг асосий
элементи сифатида замонавий, инновациявий таълим тизимини шакллантириш учун
шарт-шароитлар яратиш. Digital Qazaqstan стратегияси рақамли ривожланишнинг йўл
харитаси дейиш мумкин, у давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни
сақлаш, креатив соҳага ИТ-технологияларни жорий этишни назарда тутади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

