Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича махсус комиссия тузилади. У барча хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар билан музокаралар олиб боради ва бу масалани Давлат раҳбари қошидаги Энергетика кенгашида кўриб чиқиш учун Ҳукуматга ўз таклифларини билдиради. Шунингдек, молиявий-иқтисодий блок, ҳуқуқий ва техник масалалар бўйича экспертларни жалб қилиш режалаштирилган.
Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
– Дастлабки маслаҳатлашувлар бошланди. ХХРга, Корея Республикасига ташрифлар уюштирилди. Биз эҳтимолий вендорларларда аниқ жавоблар берилиши талаб қилинадиган йўналишлар бўйича маълумот тарқатдик. Мен кўп марта уларнинг етарлича оддийлигини кўрсатиб ўтдим. Яъни, биз электроэнергия қиймати, қурилиш харажатлари, ажратилган бюджет доирасида қурилишни тугатиш кафолатларини истаяпмиз. Биринчи навбатда, хавфсизлик масаласи, шунингдек, ижтимоий пакет, молиялаштиришни таъминлаш, ёнилғи ишлаб чиқаришни локаллаштириш ҳақида гап кетяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.