Астанадаги «Келажак ўйинлари – 2026»га 35 давлат спортчилари келади

Астанадаги «Келажак ўйинлари – 2026»га 35 давлат спортчилари келади

Астана жисмоний ва рақамли беллашувларни уйғунлаштирган "Келажак ўйинлари" халқаро фижитал турнирини ўтказишга тайёрланмоқда. Эслатамиз, у 29 июлда бошланади. Бош вазир йирик спорт тадбирини ўтказишга тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди. Ўлжас Бектенов объектлардаги рақамли ускуналар ишлаши таъминлангани, иштирокчилар ва меҳмонлар, шунингдек, кўнгиллилар маркази фаолияти учун шароитлар тайёрланганини назоратдан ўтказди. Хавфсизлик, логистика, хизмат сифати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Турнирда Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Америкасининг 35 та давлатидан минг нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада 11 та жамоа Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Умуман олганда, иштирокчилар фижитал-футбол, баскетбол, яккакураш ва рақс, жами саккизта йўналиш бўйича совринлар учун курашадилар. Умумий мукофот жамғармаси 4 миллион доллардан зиёд. Туризм ва спорт вазирлиги халқаро турнир Қозоғистонга 10 минг нафарга яқин хорижий туристни жалб этиши, соҳани ривожлантиришга туртки беришини кутяпти.

Алибек Хасенов, «Келажак ўйинлари – 2026»ни тайёрлаш ва ўтказиш  дирекцияси раҳбари:

- Замонавий мусобақа форматида спортчилар бир вақтнинг ўзида рақамли ва жисмоний дунёда беллашади. Мусобақалар пойтахтимиздаги 4 та спорт иншоотида ўтказилади. Ҳар бир объект 2 та, фақат «Қозоғистон» енгил атлетика манежи эса бир вақтнинг ўзида футбол, баскетбол ва ММА каби 3 та спорт турига мезбонлик қилади. Бундай мусобақалар биринчи марта Марказий Осиёда ўтказилмоқда, улар сайёрамизнинг энг кучли клубларини бир неча спорт турлари бўйича кутиб олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.