Тошқиндан жабрланганларга ҳафта охиригача ёрдам пули етказиб берилади

Тошқиндан жабрланганларга ҳафта охиригача ёрдам пули етказиб берилади

Тошқиндан жабрланган қозоғистонларга ҳафта охиригача бир марталик ёрдам пули етказиб берилади. Зарар ўрнини тўлдириш юзасидан ўтказилган йиғилишда Қозоғистон Бош вазири шундай топшириқ берди. Шу кунгача уч ярим минг оилага 100 ойлик кўрсаткичи миқдорида товон тўланди, бунинг учун 1 миллиард тенге сарфланди. Уй-жойларни тиклашга келганда, ҳокимликлар берган маълумотга кўра, 9 мингта уй зарар кўрган, уларнинг 2 мингтаси техник кўрикдан ўтган, уларнинг ярмини тиклашнинг имкони йўқ. Уйсиз қолган қозоғистонликларга  янгиси қуриб берилади ёки бозордан харид қилиши учун имконият яратилади. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, қатор минтақаларда вазият мураккаблиги сабабли кўрилган зарар миқдори ортиши мумкин. Табиий офат юз берган минтақалар ҳокимликлари сув босиши эҳтимоли бор жойлардан  узоқда уй-жой қурилиши учун янги ер участкалари ажратиши ва инфратузилмалар етказиб келиши лозим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.