Бош вазир ўринбосари тошқиндан зарар кўрганлар билан учрашди
Бош вазир ўринбосари тошқиндан зарар кўрганлар билан учрашди
10.04.2024 06:09
73
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр Шимолий Қозоғистон вилоятининг Есил тумани аҳолиси билан учрашди. У тошқиндан жабрланганларнинг барчасининг зарари қопланишини таъкидлади. Роман Скляр қайта тиклашнинг имкони бўлмаган уйлар ўрнига янгилари қурилишини ҳам кўрсатиб ўтди. Уйларнинг аҳволини сув қайтганидан кейин махсус комиссия кўриб чиқади. Роман Скляр иккита эвакопункт, кўприкни бориб кўрди, пассажир транспорти ҳаракати хавфсизлиги таъминланганини кўздан кечирди.
Атирау вилоятида соҳилларни мустаҳкамлаш учун қўшимча техника юборилади.
Бугунги кунда соҳилларни мустаҳкамлаш учун Жамбил, Қизил Ўрда, Туркистон ва Манғистай вилоятларидан Атирауга қўшимча техника воситалари юборилаётгани маълум қилинди. Бош вазир ўринбосари, республика тезкор штаби раҳбари Қанат Бўзумбаев шундай қарор қабул қилди.У минтақа ҳокими Серик Шапкенов билан бирга Урал дарёси соҳилларини кўриб чиқди, соҳилларни мустаҳкамлаш ва тўғонлар қурилиши ишини назорат қилди. Таъкидлаш лозимки, Атираунинг ўзида ҳам шошилинч ишлар амалга ошириляпти. Бош вазир ўринбосари дарё соҳилларидаги таҳликали участкаларни янада мустаҳкамлашни топширди. Бу чора-тадбирлар аҳоли пунктлари ва диққатга сазовор жойларни бўлажак тошқинлардан муҳофаза қилиш учун керак.