Қозоғистон ва Хитой ўртасида туристик алоқалар кенгаймоқда. Икки давлат ўртасида яна бир поезд қатнай бошлайди. Миллий темир йўл компанияси берган маълумотга
кўра, у Сиандан Алматига Хоргос – Алтинкўл ўтиш жойи орқали қатнайди. Қозоғистон мегаполиси станциясида йўловчи
ташувчи туристик состав бир неча кун туради. Шу вақт ичида Осмон ости мамлакатидан келган
меҳмонлар шаҳар ва ундаги диққатга сазовор жойлар билан танишади. Таъкидлаш лозимки, қўшни давлат аҳолиси саёҳатлар учун тобора кўпроқ
Алмати
шаҳринигина эмас, пойтахтни ҳам танлаяпти. Қозоғистонга келаётган туристлар
сони 2023 йилда визасиз тартиб
жорий этилиши ортидан 115 фоизга
кўпайди. Таъкидлаш лозимки, республиканинг халқаро даражада очиқлиги ташриф
буюраётган саёҳатчилар сонининг ортишига олиб келяпти. Ҳозир 80 та давлат фуқаролари мамлакатга
визасиз кела олади. 25 майдан Қозоғистон ва Вьетнам фуқаролари учун ўзаро виза
талабини бекор қилувчи ҳукуматлараро шартнома кучга киради. Фуқаролар мамлакатга
кирганидан кейин 30 кунгача, ҳар олти ойлик муддатда 90 кунгача қолиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.