Халқаро хавфсизлик,
БМТ ислоҳоти, ўртача давлатларнинг замонавий дунёдаги ўрни, превентив
дипломатия зарурати. Қозоғистон Президенти Анталия дипломатик форумининг панел сессиясида
ушбу масалаларни кўтарди. Майдончада давлат раҳбарлари, дипломатлар, экспертлар
ва халқаро масс-медиа вакиллари жамланди. Ўз нутқида Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркиянинг
минтақада тутган ўрнига алоҳида тўхталди, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон
даврида ушбу давлат халқаро муносабатларнинг нуфузли қатнашчисига айланганини
таъкидлади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мамлакатларимиз
минтақада юзага келадиган ўткир муаммоларни ҳал қилишда давлатларимиз ижобий, мен
салмоқли деган бўлардим, ўрин тутиши мумкин. Вазиятдан фойдаланган ҳолда, биз Президент
Эрдўғоннинг келгуси ойдаги Қозоғистонга қиладиган давлат ташрифини сабрсизлик
билан кутаётганимизни таъкидлашни истардим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳозир халқаро кун тартибини шакллантираётган асосий
чорловлар бўйича ўз нуқтаи-назарини баён қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича,
бугунги кунда минтақавий зиддиятлар глобаллашиб кетяпти. БМТ туб ўзгаришларга
муҳтож, унинг кўплаб бандлари бугунги кун воқелигига тўғри келмайди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев БМТ Хавфсизлик кенгаши ишига ёндашувлар ўзгариши зарурлигини тилга олди.
У тўқнашувларга йўл қўймаслик учун превентив дипломатия
зарурлигига урғу берди. Бундан ташқари, унинг фикрича, глобал тинчликни
таъминлашда «ўртача давлатлар» ролини кучайтириш керак. Уларга, шу жумладан,
Қозоғистон, Туркия ва бошқа давлатлар ҳам киради.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз глобал
жараёнларга амалда ҳам, дипломатияда ҳам юқори даражада масъулият билан
муносабатда бўлиш намунасини кўрсатяпмиз. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ўртача
давлатлар Хавфсизлик кенгашига аъзо, муҳим глобал муаммолар ечимларига йўл
бермаслик ҳоллари кам бўлмаган йирик давлатларга нисбатан кўпроқ вазминлик
кўрсатади.
Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев глобал етакчилар ҳам масъуллигини
таъкидлади. Айнан улар сабр билан иш тутиши зарур. Қозоғистон Президенти Яқин
Шарқдаги воқеаларга ўз баҳосини берди. Унинг фикрича, ҳозир асосий эътибор
музокаралардаги энг муҳим масалаларга қаратилиши лозим.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон Кўрфаз
давлатлари билан бирдамлигини билдирди. Биз барча давлатларни стратегик сабрга,
уруш ҳаракатларини тўхтатишга чақирдик. Лекин шундай фактни унутмаслик лозим:
тўқнашувлар бошлангунича ушбу денгиз йўли эркин савдо учун очиқ бўлган. Шунинг
учун биз масаланинг туб мазмунига эътибор қилишимиз зарур. Муаммо ядро
технологиялари ва ядро қуроли тарқалиб бораётганида. Ва бу масала Эрон
атрофидаги зиддиятларнинг асосий мавзуси бўлиши лозим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, у дунёнинг ёрин келажаги ва кўп томонлама
дипломатияга ишонади. Ва бугунги кунда самарали мулоқот
устида самарали ишга биргаикда эришиш мумкин. Шимолий Македония Президенти Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг чақириғини қувватлади. Гордана Силяновска-Давкова БМТ фаолиятида превентив
дипломатияга алоҳида эътибор зарурлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг
катта тажрибаси ҳамда унинг халқаро тизимини билишини панель сессия модератори,
Туркия республикаси парламенти депутати Мавлут Чавушўғлу ҳам таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

