Қозоғистонда 500 беморга юракнинг чап қоринчаси трансплантация қилинди

Астана шаҳридаги Юрак марказида 10 йилдан буён юракнинг сунъий чап қоринчаси трансплантацияси амалга оширилади. Бу даврда тиббиёт масканида юзлаб нозик амалиётлар ўтказилди. Махсус тайёрланган, қон айланишини механик тарзда таъминловчи ускуна ёрдамида бемор амалиётдан кейин кўп ўтмасдан одатдаги ҳаётига қайтади. Таъкидлаш лозимки, юракнинг чап қоринчаси билан ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари Қозоғистон пойтахтидагина эмас, Тароз, Алмати ва Чимкент минтақаларидаги яна учта шифохонада ҳам бажарилади. Врачлар ундан болаларни ҳаётга қайтариш учун ҳам фойдаланишади. 

Салтанат Андосова, UMC маркази врач-кардиологи:

– Юрак етишмовчилигининг терминал босқичи мавжуд бўлган энг оғир касалликлардан бири ҳисобланади. Унинг оқибатида дастлабки 5 йилда беморларнинг 50 фоизи вафот этади. Қозоғистонда сурункали юрак етишмовчилигига гирифтор бўлганлар бепул даволанади. Давлат ҳар бир беморга 60 миллион тенге маблағ ажратади. Қозоғистонликлар учун эса амалиёт бепул. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.