Авиакомпаниялар ва аэропортлар ўртасидаги
мувофиқлаштиришни яхшилаш, мураккаб об-ҳаво шароитида йўловчиларни ташишдаги фаолият алгоритминии
ишлаб чиқиш. Мамлакат ҳаво дарвозаларини махсус техника ва ускуналар
билан жиҳозлаш. Янги йилдаги биринчи Ҳукумат йиғилишида ушбу масалалар
муҳокама қилинди. Бош вазир турли идора ва муассасалар, мувофиқлаштирувчи
штаблар ўртасида ҳамкорликни, шунингдек, чекловлар киритилган
тақдирда транспорт воситаларини йўлларга олиб чиқмаслик бўйича
ҳайдовчилар билан тушунтириш ишларини фаоллаштиришни талаб қилди.
Таъкидлаш лозимки, Янги Йил арафасидаги байрамларда кеча-кундуз вазиятни мониторинги ва қарорлар қабул
қилиниши бўйича тезкор штаб иш юритди. Йўл хизматлари ҳокимликлар
ва полиция билан фаолиятини мувофиқлаштирди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- 25 декабрдан Қозоғистоннинг деярли барча минтақаларида об-ҳаво шароити ёмонлашди. Салкам 150 марта аҳоли бўрондан огоҳлантирилди. Умуман олганда, маҳаллий ва марказий давлат органлари баҳамжиҳат ишлади. Шу билан бирга, фалокатлар олдини олиш учун қатор вазирлик ва ташкилотлар ўртасида ишларни мувофиқлаш фаоллашиши лозимлиги кўзга ташланди. Автомобиль йўллари ва аҳоли манзилгоҳлари қордан тозалансин, йўловчиларни исиниш пунктларига етказиш учун транспорт воситалари захираси шакллантирилсин. Транспорт вазирлиги ва «ҚазАвтоЖўл» компанияси республика ва халқаро аҳамиятга эга йўлларда хавфсизликни алоҳида назоратига олсин.