Қозоғистон Президенти архивида рақамли трансформация амалга ошириляпти

Қозоғистон Президенти архивида рақамли трансформация амалга ошириляпти

Қозоғистон Президенти архивида сақланаётган ноёб тарихий материаллар 500 йилгача сақланиши мумкин. Ҳужжатларнинг бут бўлишини таъминлаш учун махсус усулдан фойдаланилади. Микрография ёрдамида сифатини йўқотмаган ҳолда ҳар бирининг махсус нусхалари яратилади. Шунингдек, ўнлаб йиллардан буён мавжуд бўлган асл нусхаларга қўлланилиши ёки доимий сақлаш учун юборилишидан олдин ишлов берилади. Мутахассислар қўлёзма ва машинкада ёзилган ҳужжатларнинг жисмоний тузилмаларида тозалаш ва мустаҳкамлашни ўз ичига олган тўлиқ тиклаш жараёнини амалга оширади. Ишлов берилгандан сўнг сақлаш жойларига жўнатилади. Унда халқаро стандартларга мос ҳарорат, намлик каби шароитлар яратилган, ҳужжатлар доимий назорат қилинади.


Алия Мустафина, Қозоғистон Республикаси Президенти архиви директори:


- Булар давлат учун энг муҳим ҳужжат, ушбу тоифа учун ҳужжатларни микроташувчиларга ўтказишдан иборат бўлган суғурта жамғармаси ташкил этилади. Улар 500 йилгача кафолатланган сақлаш муддатига эга бўлган катта ҳажмдаги ҳужжатларни ихчам вариантда сақлаш имконини беради.


Эслатамиз, Президент архивида Қозоғистон тарихи ва мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим босқичларига оид материаллар сақланади. Ундаги қоғоз ҳужжатларнинг 90 фоизи аллақачон электрон форматга ўтказилган. Натижада, сақлаш муаммоси ҳал бўлади. Маълумотлар олиш осонлашади, асл нусхалар эса титилиб кетмайди. Фуқаролар, олимларнинг сўровларига ҳам онлайн тарзда жавоб берилади. Ҳозир Президент архивига мактаб ўқувчилари ҳам мурожаат қилмоқда. Archive Space лойиҳаси доирасида уларга фактларни бирламчи манбалар бўйича текшириш ўргатиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси