Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дронлар билан қуролланади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дронлар билан қуролланади

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари замонавий дронлар ва сув сепувчи ускуналар билан қуролланади. Бош вазир тегишли қарорни имзолади. Ҳозир қутқарувчилар ихтиёрида 27 та дрон бор. Ёнғин ўчоқлари билан курашиш учун 12 та сув сепувчи ускуна олинган. Вазирлик авиапаркида жами 34 та кўп вазифаларни бажара оладиган учувчи қурилмалар мавжуд. Лекин жорий йилда юз берган фалокатлар ва ёнғинлар қўшимча қурилмаларга зарурат борлигини кўрсатди. Ҳукумат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинларга қарши ўз вақтида чора кўра олиши учун қўшимча воситалар харид қилиш ниятида.

Динара Алимова, Қозоғистан Республикаси Бош вазири матбуот котиби:

- Вазирликнинг ҳаво кемалари учун 71 та учувчисиз аппарат ва 5 та сув сепувчи ускуна сотиб олинади. Ушбу мақсадда Ҳукумат захирасидан 633 миллион тенге ажратилади. Янги ускуналар тегишли бўлинмаларнинг табиий ва техноген тарзда юзага келган фавқулодда вазиятларда самарадорлигини оширади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.