Манғистау вилоятида Бейнеу дон терминали ишга туширилади. Унда бир вақтнинг ўзида 100 минг тонна
дон сақлаш, суткасига 400
тонна ун, йилига 25 минг тонна кепак чиқариш мумкин. Терминалнинг юк айланмаси йилига 2 миллион тоннани ташкил
этади. Ҳокимликда таъкидлашларича, уни ишга тушириш минтақа
чорвасини концентрацияланган озуқа билан таъминлаш
имконини яратади. Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистонга маҳсулот экспорт қилиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, терминал кейинчалик
олиб кетиш учун юк тўплаш жойи вазифасини бажара олади. Унинг ишга тушиши минтақа ва
Қозоғистон миқёсида мультипликатив иқтисодий самара беради. Эслатамиз, Бейнеу терминалини тиклаш
қанчалик аҳамиятга эгалигини Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.