44 нафар
дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари Бурабайда бўлиб ўтган ОҲИЧКнинг
йиллик велопойгасида иштирок этди. Бу йилги спорт акцияси ташкилот
котибиятининг 20 йиллигига бағишланди. Иштирокчиларнинг фикрича, дипломатик
велопойга спорт тадбири доирасидан чиқиб, норасмий мулоқот, халқаро алоқаларни
мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш тамойиллари ва умумий қадриятларни тарғиб
қилиш майдонига айланган. Пойга анъанага кўра, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан
эълон қилинган Бутунжаҳон велосипед кунига тўғри келди.
Велопойга
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти, БМТнинг
Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчи офиси ва Тожикистон элчихонаси
томонидан ташкил этилди.
Абдулазиз Шарифий, Тожикистоннинг Қозоғистондаги
элчихонаси вакили:
- Бугун биз веломарафоннинг ташкилотчилари
қаторидамиз. Элчихоналарни ўзаро яқинлаштириш, бундай спорт мусобақаларини
ташкил этиш орқали халқаро ташкилотларни жипслаштириш бўйича котибиятнинг барча
ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Иш билан бир қаторда спорт ҳам бунга ёрдам
беради. Бу - дўстлик веломарафони.
ОҲИЧК
Котибияти делегацияси Ақкўлдаги болалар марказига ташриф
буюрди
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари
бўйича кенгаш ижтимоий лойиҳаларда ҳам фаол қатнашмоқда. Астанадаги баҳорги
хайрия ярмаркаси давомида тўпланган маблағ болаларнинг дам олиш шароитларини
яхшилашга, Ақкўлдаги
ёзги оромгоҳга йўналтирилди. Ташаббус қатор дипломатик ваколатхоналар, халқаро
ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлар ва кўнгиллилар томонидан
қўллаб-қувватланди. ОҲИЧК вакиллари таъкидлашича, ташкилот хайрия лойиҳалари
доирасида бирлаштиряпти, ҳукуматлар, халқлар ўртасида ўзаро ишончни
мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

