Давлат раҳбари «Қозоғистон – академик таълим ҳудуди» анжуманида нутқ сўзлади

Давлат раҳбари «Қозоғистон – академик таълим ҳудуди» анжуманида нутқ сўзлади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон – академик таълим ҳудуди» стратегик ҳамкорлар халқаро форумида иштирок этди. Анжуманда хорижий таълим масканлари раҳбарлари, халқаро аккредитация ва рейтинг агентликлари вакиллари, дипломатик корпус иштирок этди. Ўз чиқишида Давлат раҳбари таълим ва фан чегара билмайдиган, дунё давлатларини бирлаштирадиган стратегик муҳим соҳа эканлигини таъкидлади. Қозоғистон  уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратяпти. Мазкур форум ҳам буни тасдиқлайди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- 2019 йилдан буён мазкур соҳани молиялаштириш уч марта ортди. Олий таълим даргоҳлари эркин иш юритяпти, тадқиқот университетлари сони ортяпти. «Фан ва технологик сиёсат тўғрисида» янги қонун қабул қилинди. Президент қошида Фан ва технологиялар кенгаши тузилди. Давлат олимларга, ёш тадқиқотчиларга имкон қадар ёрдам кўрсатяпти.

Мамлакатимизда ёш авлодга ҳам ёрдам кўрсатилади. Шу жумладан, ўтган йилдан буён «Миллий жамғарма болаларга» дастури, 2025 йилдан «Келешек» ягона жамғарма тизими ишга тушди. Айни вақтда, олий таълим даргоҳлари инфратузилмалари модернизация қилиняпти, янги ўқув корпуслари қуриляпти. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, мамлакат олий таълим даргоҳларининг халқаро рейтингларда обрўси ошяпти. Масалан, Times Higher Education нашри рўйхатига 5 та Қозоғистон университети киритилди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, республика тўлақонли рақамли давлатга айланиш ниятида. Олий стратегик устуворлик – сунъий идрок технологияларини ривожлантириш ва  интеграция қилиш.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сунъий интеллект соҳасида эксперт ва мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Жорий йилдан AI-Sana дастурини ишга туширдик, 540 минг нафар талаба уни тугатди. Бундан ташқари, сунъий интеллект курси барча мактаб ва университетлар учун мажбурий дарс сифатида киритилди. IT-университет очиш ишлари кетяпти.

Қозоғистон ўз олдига муҳим вазифа қўйган: у глобал билимлар бозорининг бир қисмига айланиши лозим. Ҳозир мамлакатда 31 минг нафар хорижлик талаба билим оляпти. Бу – рекорд кўрсаткич. 2029 йилга бориб улар сони 100 минг нафарга етади. Бундан ташқари, дунёнинг 40 та етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилиняпти, 33 та хорижий таълим даргоҳи филиали очилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

Хорижий университетлар филиаллари очилиши мамлакатда муҳандислик ва IT-таълимни ривожлантириш мақсадимизга тўла мос келади. Қозоғистонда ҳозирнинг ўзида учта Лу Бань устахонаси очилди, улар ўзига хос амалий муҳандислик институтларига айланди. Биз учун ядро энергетикаси учун кадр тайёрлаш ўта муҳим.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон таълим ва фанга таянган ҳолда адолатли, мусаффо, хавфсиз ва кучли давлат бунёд этишда давом этишини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси