Марказий Осиё давлатлари олимлари қадимий реликвияларни ўрганиш бўйича кучларини бирлаштириш ниятида. Қозоғистон, Ўзбекистон, олимлари, уларнинг қирғиз ва тожик ҳамкасблари фикрича, бу минтақанинг тарихий ривожланиши жараёнини синчиклаб ўрганиш имкониятини беради. Абай кунлари доирасида Тошкентда бўлиб ўтган конференцияда тадқиқотчилар ушбу йўналишда ҳаракатланиш лозимлигини тилга олишди. Тадбирда Қозоғистоннинг қўшни давлатдаги элчиси Бейбут Атамқулов иштирок этди. У Абай фалсафасини илгарилатиш лозимлигини таъкидлади.
Бейбут Атамкулов, Чрезвычайный и полномочный посол РК в РУ
- Бугунги кунда Абайнинг асарлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган. «Қора сўзлар» айниқса, кенг тарқалган. Жуда ўзига хос асар. Вақт ўтаверади. Орадан асрлар, юз йилликлар кечган бўлса ҳам у тилга олган муаммолар долзарблигича қолиб келмоқда. У тилга олган масалалар бугунги кунда бизлар учун муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси