Дунёнинг исталган нуқтасида 1 500 та бетакрор қозоқ мусиқий асарини тинглаш мумкин

Дунёнинг исталган нуқтасида 1 500 та бетакрор қозоқ мусиқий асарини тинглаш мумкин

Дунёнинг исталган нуқтасида бетакрор қозоқ мусиқий асарини тинглаш мумкин. Apple Music, Spotify, Yandex Music, YouTube Music каби энг йирик майдончаларга «Асл мерос» аудиотўпламидаги 1 500 та махсус сараланган композициялар киритилди. Нашр қозоқ халқининг миллий қўшиқчилик ва фольклор меросига бағишланган. Унда юзлаб куйлар, жир-термелар, халқ қўшиқлари ва бастакорлар асарлари, эртаклар, аллалар ва ретро-хит бор. Аудиокитобнинг ўзига хослиги шундаки, Давлат телерадиокорпорацияси архивларида бўлган дастлабки ижрочилардан ёзиб олинган овозлардан фойдаланилган. Тақдимот маросимида сўзга чиққан Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин таъкидлашича, тўпламнинг халқаро стриминг сервисларига чиқиши миллий маданиятни оммалаштирига хизмат қилади.

 

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси:

 

Эндиликда миллий бирлик, мустақиллик ва қадриятларимиз учун кураш рақамли майдончаларда ҳам амалга оширилади. Ўз халқи меросини, тарихи, маданиятини тақдим эта олганларнинг халқи яшашда давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси