Марказий Осиё давлатларида Хитой фильмлари намойиш қилинади

Марказий Осиё давлатларида Хитой фильмлари намойиш қилинади

Медиаҳамкорлик доирасида Хитойнинг CMG телеканали тайёрлаган фильмлар Марказий Осиё мамлакатлари телеканалларида намойиш қилинади. Астанада Осмон ости мамлакатида суратга олинган 10 та кинофильм тақдимоти ўтказилди. Улар Хитой тарихи ва бугунги кунини кўрсатувчи ҳужжатли фильмлар, болалар учун анимация фильмларидан иборат. Хитой медиакорпорацияси маҳсулотлари хорижий тилларга таржима қилинади ва миллий каналлардан кўрсатилади. Лойиҳа «Маданий алоқалар – 2025» дастури асосида рўёбга чиқариляпти.

Пинь Ван, Хитой Медиакорпорацияс Евроосиё бюроси директори:

- Ўзим Хитой фуқароси бўлсам ҳам, ушбу фильмларни томоша қиларканман қатор янги маълумотлар олдим. Шунинг учун Марказий Осиё давлатлари телетомошабинлари уларни қизиқиб томоша қилади, деб ўйлайман. Биз Хитой халқининг ўтмиши ва бугунги ҳаётини ҳамда келажак режаларини қамраб олган киноасарлар келтирдик. Улар бир-биримизни яхшироқ танишимизга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси