«Qazaq. Олтин одам ҳикояси» ҳужжатли фильми намойиш қилинди

«Qazaq. Олтин одам ҳикояси» ҳужжатли фильми намойиш қилинди

Москвада Қозоғистоннинг Биринчи президенти тўғрисида ҳужжатли фильмнинг премьерагача намойиши ўтказилди. «Qazaq. ОЛтин одам ҳикояси» картинаси Нурсултон Назарбоевнинг таниқли америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсига асосланган. Лента Қозоғистоннинг биринчи президенти ҳаёти ва мустақил республиканинг оёққа туриши тўғрисида ҳикоя қилади. Шунингдек, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги шаклланиши, ядро қуролларидан воз кечиш ва бошқа тарихий қарорлар қандай қабул қилингани тасвирланган. Фильм 2019 йилда суратгаолина бошланганди. Суратга олиш жамоаси лойиҳа устида икки йил ишлади. Ижодкорларнинг таъкидлашича, картина Рим кинофестивалида тақдим этилади. Шунингдек, мазкур лента Каннда махсус намойиш қилинади.

Павел Солодовников, томошабин:

- Қозоғистон тарихи ҳақида кўп нарсани билмаган эканман. Юз берган воқеаларни кузатиш жуда қизиқарли бўлди. Болалигимда Совет Иттифоқида путч бўлганини салгина эслайман, мамлакат мутлақо бошқа йўлдан кетиши мумкин эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси