Қозоғистонда илк марта немис операси саҳналаштирилди. «Астана Опера» жамоаси «Кўнгилли мерган» концерт постановкасини тақдим этди. Премьера билан театрнинг навбатдаги мавсуми ёпилди. «Кўнгилли мерган» намойишида оркестр, хор ва яккахонлар саҳнага чиқди. Унинг яна бир ўзига хос жиҳати – Бош дирижёр Алан Бўрибаевнинг таклифи билан бир ролни бир неча артист ижро этди. У қозоқ саҳнасига янгича кўриниш тақдим этишни истаганини баён қилди.
Алан Бўрибаев, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:
– Назаримда, ижод соҳасида биз яна бир довонни ошиб ўтдик. Буни шараф билан уддалаш учун бел боғлаган артистларимиз, симфоник оркестрга осон бўлмади, албатта. Лекин бу ташаббус жамоамиз маҳоратини ошириш сари туртки бўлди. Янги ижодий чўққиларга йўл очди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.