Қозоғистон пойтахтида Astana Open Dialogue III йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон пойтахтида Astana Open Dialogue III йиғилиши ўтказилди

Astana Open Dialogue III аналитик майдончаси иштирокчилари Қозоғистоннинг электрон ҳукумати тизимидан сунъий интеллект технологиялари асосида давлат бошқаруви моделига ўтиши масаласини муҳокама қилди. Унда Қозоғистон ва хорижий давлатлар экспертлари, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари иштирок этди. Йиғилишда давлат секторини рақамлаштириш, АI-ечимлар шароитида мамлакатда рақамли иқтисод учун инфратузилмалар ва меҳнат бозори шакллантириш муҳокама қилинди. Бугунги кунда Astana Hub орқали мингтадан зиёд IT-компанияқўллаб-қувватланяпти, майдончада 700 тадан зиёд стартап рўйхатдан ўтган, резидентлар лойиҳаларига жалб этилган инвестициялар ҳажми 250 миллиард тенгедан ошди. Шунингдек, экспорт IT-ечимларни ривожлантириш, янги кадрлар тайёрлашга мўлжалланган Techorda дастури ишлаб турибди. Бундан ташқари, Alem.Ai — халқаро СИ маркази очиляпти, «Сунъий интеллект тўғрисида» қонун, Рақамлаштириш кодекси тайёрланяпти. Экспертларнинг фикрлари таҳлил қилинади ва тавсияларга киритилади.

Айбек Кумисбеков, Astana Open Dialogue муассиси:

- Экспертларимиз катта аналитик бюллетень ишлаб чиқилади, учинчи рақамли жамламада экспертларимиз, таклиф этилганлар берган асосий мессенжлар, ғоялар, муҳокамаларда тилга олинган фикрлар ўрин олади, улар махсус аналитик ҳисоботда тавсия сифатида берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси