Қозоғистонлик пенсионер Парижга велосипедда борди

Қозоғистонлик пенсионер Парижга велосипедда борди

33-Олимпиада ўйинларидаги жамоамизни қўлаб-қувватлаш мақсадида қозоғистонлик пенсионер икки ғилдиракли транспортда 5 минг километр йўл босиб, Парижга келди. Велочавандозни Зафар аркаси қошида Қозоғистон элчихонаси жамоаси ҳамда Туризм ва спорт вазири, француз жамоат арбоблари тантанали тарзда кутиб олди. Манғистау вилоятида яшовчи Раббим Борашев Ақтаудан Бокуга, Бокудан Грузия, Туркия, Венгрия, Австрия ва Германия орқали Бешинчи Республикага етиб борган. Шу тариқа, пенсионер Олимпиада ўйинларини ўз кўзлари билан томоша қилиш орзусини рўёбга чиқарди.


Абдумалик Сарманов таржимаси