«Сув таъминоти ва сув чиқариш тармоқлари ҳамда
иншоотларидан фойдаланиш», «хизматлар соҳаси маъмури», «ногиронлиги бўлган юз парвариши ходими», «танқидий тафаккур асослари». Йил бошидан
бери SkillsEnbek платформасида турли фаолият
соҳалари ва малакаларга доир 44 та янги курс жойлаштирилди. Мамлакат Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳар битта
курс давомийлиги 36 соатдан кўпроқни ташкил қилади. Таълим қозоқ ва рус
тилларида онлайн шаклда берилади. Курсдан ўтганлиги ҳақида олинган сертификат автоматик
тарзда Enbek.kz сайтининг ишга жойлашиш порталидаги резюмеда пайдо бўлади, унда
маълум бир профессионал соҳада эга бўлинган барча малака ёки қўшимча компетенциялар
кўрсатилади. Таъкидлаймиз, бугунги кунда электрон майдончадан турли
йўналишлардаги 477 та курс жой олган. Шундан 243 таси - бепул. Рўйхатдан ўтган
фойдаланувчилар сони амалда 380 минг фуқарога етган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.