Қозоғистонда суперкомпьютер яратилади

Жорий йилда Қозоғистонда сунъий интеллект маркази очилади. У AstanaHub халқаро технопарки базасида ишлайди. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, марказ сунъий интеллект ва нейротармоқлар соҳасида энг яхши амалиётлардан фойдаланиш учун майдонча вазифасини бажаради. Унда давлат органлари, бизнес-ҳамжамият, рақамли инновациялар, бошқа соҳаларниг илмий арболари ишлаши мумкин. Марказ асосида экспертлар кенгаши ташкил этилади. Йилига юзлаб стартаплар ташкил қилиш, минглаб мутахассислар тайёрлаш кўзланяпти. 2026 йилга бориб экспорт ҳжми 1 миллиард долларга етиши режалаштириляпти. Республикада ҳисоблаш қуввватларини кучайтириш учун суперкомпьютер яратилади. У улкан маълумотлар базасини қайта ишлаш ва катта ҳажмдаги ҳисоблаш ишларини бажариш учун сервер ускуналари ўрнатилади. 

Гизат Байтурсинов, Қозоғистон Республикаси Рақамли Тараққиёт, Инновация Ва Аэрокосмик Саноат Вазирлиги Департаменти Директори: 

- Биз «смарт-ҳукумат» майдончаларидан бирида маълумотлар тўплаш билан шуғулланамиз. Ахборотни биз истеъмолчиларимиз сунъий интеллект яратиши учун тақдим этамиз. Ташкилотларни ҳисоблаш қувватлари билан тўлақонли таъминлаш мақсадида эса йил ўртасига келиб G42 компанияси билан бирга Қозоғистонда суперкомпьютер ўрнатилади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.