1 июнгача Қозоғистонда Хусусийлаштириш миллий офиси очилади

1 июнгача  Қозоғистонда Хусусийлаштириш миллий офиси очилади

1 июнгача  Қозоғистонда Хусусийлаштириш миллий офиси очилади. Шу тариқа, Давлат раҳбарининг Иқтисодни либераллаштириш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ иқтисоддаги давлат улушини камайтириш ва рақобатни ривожлантиришга доир дастлабки қадам бўлди. Миллий офис учун алоҳида ҳуқуқий шахс таъсис этилмайди. Комиссия таркибига жамоат арбоблари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофазалаш органлари, Молия вазирлиги ва Миллий иқтисод вазирликлари экспертлари киритилади. Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлигида таъкидлашларича, ҳозир хусусийлаштириш объектлари рўйхатини тузиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланяпти. Тегишли ташкилот имкон қадар янги монополиялар юзага келиши олдини олиш ниятида.

Марат Ўмаров, Қозоғистон Республикаси Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

- Биз Ҳукумат таркибига кирмайдиган орган сифатида экспертларни жалб қилган ҳолда рўйхат устида имкон қадар шаффоф шаклда иш юритамиз. Эътибор берган бўлсангиз, Фармонга мувофиқ рақобат ҳудудига ўтказиладиган корхоналар бўйича биз тайёрлайдиган рўйхат Президент қошидаги ислоҳотлар олий кенгашида кўриб чиқилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.