Теннис бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Токиодаги Япония жамоасига қарши квалификация учрашувини ғалаба билан якунлади. Жуфтликлар беллашувида Анна Данилина ва Жибек Қуламбаева Эна Сибахару ва Сюко Аоямуни 7:6, 3:6, 11:9 ҳисобида мағлуб қилди. Улар Қозоғистон терма жамоаси таркибида иккинчи марта йирик ютуққа эришди.
Жибек Қуламбаева, Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
– Ғалаба қила олганимиз учун жуда мамнун бўлдик! Мен учун терма жамоа таркибида иштирок этиш улкан шараф. Мана шундай стадионда ўйнаш жуда мароқли. Ҳамма қўллаб-қувватлайди. Матч катта руҳий куч талаб қилди. Иккита муваффақиятсизлик ва учинчисида - ғалаба.
Анна Данилина, Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:
– Албатта мураккаб бўлди, биз ҳаракат қилдик. Уйда ўтказган машқларимиз фойда берди. Қизларимиз дам олиш кунлари ажойиб ўйин кўрсатди, бу боради омадимиз келди, дея оламан.
Лекин Қозоғистон жамоаси бир кишилик беллашувларда япон қизларига бас кела олмади. Унда Анна Данилина ва Жибек Қуламбаевадан ташқари Юлия ПутИнцева, Зарина ДИас ва Аружан Сағандиқова ҳам қатнашди. Бир ҳафтадан кейин қуръа ташланади ва унда «Билли Жин Кинг кубоги» плей-оффида ноябрда ўйнайдиган навбатдаги рақиблар маълум бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.