Қозоғистон ва Швеция аграр соҳада ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Швеция аграр соҳада ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Швеция аграр фан, технологиялар, таълим ва савдода ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Қозоғистон агротехника тадқиқот университети ҳамда Зироатчилик ва ўсимликшунослик институти вакиллари раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси Стокгольмга амалий ташриф билан келди. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги қироллик академиясидаги учрашувда ўзаро ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, ёш олимлар учун қўшма таълим дастурлари, стажировка ва сертификатланган курслар кўзда тутилган. Ташриф давомида олий таълим даргоҳлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.  

Ербол Тасжуреков, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

- Шартномага кўра, университетимиздаги бакалавриат, магистрант, докторант битирувчилари Швецияда ўқишда давом эта олади. Билимларини исботлаши, Швецияда бериладиган академик билимлар олиши, икки дипломли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Қозоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта қизиқиш билдираётган швед бизнеси билан қатор учрашувлар ташкил қилинди. Машинасозликда Väderstad компанияси билан фаолиятини Қозоғистон Республикаси ҳудудида локаллаштириш бўйича қатор таклифлар муҳокама қилинди.

Қозоғистон делегацияси Швеция қишлоқ хўжалик фанлари университетида бўлди, тадқиқот полигонлари ва ишлаб чиқариш майдончаларига борди. Томонлар уруғларга ишлов бериш ҳамда чорвачиликни роботлаштириш бўйича илғор технологияларни алмашлаш имкониятларини муҳокама қилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси