Европа Тикланиш ва тараққиёт банки Қозоғистоннинг инфратузилмавий ривожланишида иштирок этишдан манфаатдор. Бу ташкилот билан кўп йиллар давомидаги ҳамкорлик
кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, энергетика ва аграр секторни ривожлантиришга салмоқли
ҳисса қўшди. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев билан
учрашган ЕТТБ раҳбари Одиль Рено-Бассо шундай баёнот
берди. Ўтган йили
киритилган инвестиция ҳажми 2023 йилдагидан салкам икки марта ортди ва салкам 1 миллиард еврони ташкил қилди. Банк транспорт инфратузилмалари, энергетика ва «яшил» иқтисод лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этиш
ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

