Қозоғистонда маориф ташкилотлари раҳбарларининг янги авлоди ҳозирланяпти. Икки йилдан буён кадрлар саралаш ва тайёрлаш бўйича «Таълимдаги ўзгаришлар учун 1000 нафар етакчи» дастури рўёбга чиқариляпти. Шу жумладан, салкам 13 минг нафар номзоддан республика захирасига 370 нафари киритилди. Жорий йилда мактаб раҳбарлари ўринбосарларидан ташқари педагоглар ҳам танловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Жараён бир қанча босқичларда ўтказилди. Олдинига номзодлар тест топширади. Сараланган номзодлар дастлабки таълимни олишади ва мамлакатнинг етакчи мактабларида малака оширади. Сўнгра комиссия якуний баҳо беради. Захирага киритилганлар танлов жараёнларисиз мактабларга раҳбар этиб тайинланади. Ўтган йили кадр захирасига кирган 200 нафар номзоднинг 170 таси таълим даргоҳига етакчилик қиляпти.
Қанибек Жумашев, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазирлиги
Ўрта таълим қўмитаси раиси:
- Мазкур раҳбарлар янги ва самарали таълим усулларидан хабардор, креатив ва танқидиқ фикрлаш техникасидан хабардор, адолат, ҳалолликка риоя қилади, педагогнинг таълим ташкилотидаги коммуникатив малакаси кўникмаларига эга. Улар болалар, жамоа билан ишлашда, ота-оналар ва нодавлат ташкилотлар билан мулоқотда эса энг юқори даражали мутахассис сифатида ўзини кўрсата олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

