Алмати яқинида Марказий Осиёдаги энг йирик, қуввати йилига 500 минг контейнерни ташкил қиладиган саноат-логистика хаби очилади. Унинг умумий бк
айланмаси 5 миллион тоннани ташкил қилади. Лойиҳа объектнинг қулай ҳудудда – ХХР чегарасига яқин жойда
жойлашгани ҳисобига минтақанинг
Осмон ости мамлакати билан юк оқимини кенгайтиришга мўлжалланган. Бош вазир Алмати вилоятида саноат ва транспорт-логистика салоҳияти билан танишди. Ўлжас
Бектенов импорт ўрнини тўлдириш ва экспортни кенгайтиришга мўлжалланган объектларни бориб кўрди. Улар қаторида қуввати 10 марта оширилиши
режалаштирилаётган балиқчилик мажмуаси ҳам бор. Бош вазир таъкидлашича, озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакатнинг энг
биринчи муаммоси. Республика барча озиқ-овқат гуруҳлари бўйича ўзини-ўзи
таъминлай олиши лозим. Бундан ташқари, Ўлжас Бектенов саноат зоналарида
ишлаётган компаниялар фаолияти билан танишди. Бош вазир «Бент» темир-бетон буюмлари,
«ТехноНиколь – Марказий Осиё» қурилиш материаллари,
«Шин-Лайн» музқаймоғи ишлаб чиқарилиши технологик жараёнларини кузатди.
Динмухамед Кузеев, «Бент» компаниялар гуруҳи президенти:
- Бугунги
кунда биз Қозоғистондаги дастлабки, ва Россияни ҳисобга
олмаганда, МДҲда биринчи
темир-бетон шпаллари рельсларга улагичи
билан бирга бўлган, тўлиқ циклли маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил қилинган.
Андрей Шин, «Шин-Лайн» компаниялар гуруҳи президенти:
- Бугунги кунда маҳсулотимизни Марказий Осиё давлатларига
юбораяпмиз. Келажакда Жанубий-Шарқий Осиё, Форс кўрфази давлатларига экспорт ташкил этиш ниятидамиз. Улкан мақсадлар қўйилган. Ҳозир дунёдаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчилар ичида 36-поғонадамиз. Келажакда бу рўйхатнинг илғор ўнлигидан
жой олишни режалаштиряпмиз. 20 минг тонна музқаймоқ чиқаряпмиз, бу кўрсаткич 5 марта
оширилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш лозимки, Алмати
вилоятида жорий йилнинг 4 ойида саноат ишлаб чиқариши 3 фоизга ортди. Соҳадан
келаётган умумий даромад ҳажми эса 2023
йилнинг шу даврига нисбатан 573 миллиард тенгега ошди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.