Тоғ-чанғи туризмини ривожлантириш режаси тасдиқланди

Тоғ-чанғи туризмини ривожлантириш режаси тасдиқланди

Алмати қишки туризм марказига айланади. Бунинг учун Pas Grau International компанияси билан қўшма иш режаси тузилди. Республика Бош вазири иштирокида бўлиб ўтган Kazakh Tourism Development директорлар кенгаши йиғилишида «Almaty Superski» лойиҳасининг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Унга дунёнинг 120 дан ошиқ курортлари тажрибаси киритилган. Бу тоғ-чанғи ускуналари ишлаб чиқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш, иқлим ва рельеф шароитини таҳлил қилиш учун сунъий йўлдош маълумотлари, «яшил» стандартларни жорий этиш. PGI компанияси президенти Жоан Виладомат таъкидлаганидек, танланган ер майдони мегаполис яқинида жойлашган, бу эса сайёҳларнинг барқарор оқимини таъминлайди ва курорт минтақада етакчи ўрин тутишига замин яратади. Ҳукумат раҳбари қурилиш ишларида экологик меъёрларга риоя этиш, атроф-муҳитга камроқ таъсир ўтказиш зарурлигини уқтириб ўтди. Айтиш жоиз, тасдиқланган иш режаси техник-иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатлари учун пойдевор бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси