Туркистонда Марказий Осиёдаги энг йирик эшкакчилар канали очилди

Туркистонда Марказий Осиёдаги энг йирик эшкакчилар канали очилди

Туркистонда халқаро даражадаги эшкакчилар канали очилди. Қатор жиҳатларига кўра, Марказий Осиёда унга тенглаша оладиган спорт кошонаси йўқ. Иншоот Қозоғистон академик эшкак эшиш спорти таянч маркази бўлиши кутиляпти. Унда спортчилар байдарка ва каноэда сузишни машқ қилади. Жаҳон ва Осиё кубоги босқич беллашувлари ўтказилади. Айни вақтда, канал суви шаҳар ирригация тизимини таъминлади, «яшил камар»ини суғориш учун ишлатилади. Мазкур лойиҳа Давлат раҳбари топшириғи доирасида рўёбга чиқарилди.

Ербол Мирзабўсинов, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири:

– Мамлакатимизда ҳозир бу спорттури билан 6 минг нафардан зиёд одам шуғулланади. Миллий терма жамоа таркибида 300 нафардан зиёд спортчи бор. Улар дунё саҳнасида Қозоғистон шарафини муносиб ҳимоя қиляпти. Янги канал янги чўққиларга эришиш, кўпроқ медаль олишларига хизмат қилишига ишонаман. Объект шаҳар аҳлига ҳам хизмат этади.

Нуралхан Кушеров, Туркистон вилояти ҳокими:

– Мазкур спорт мажмуаси Туркистоннинг ва мамлакатнинг нуфузини оширади. Канал минтақада спорт ривожланишига хизмат қилади, шаҳарнинг туристиик салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшади.

Абдумалик Сарманов таржимаси