Қозоғистонда моношаҳарларни ривожлантиришга 62,8 миллиард тенге ажратилди

Қозоғистоннинг Екибастуз шаҳрида ферроқотишма, пўлат ва темир ишлаб чиқариш заводлари қурилади. Шу билан бирга, 75 миллиард теңге инвестиция киритиладиган локоматив бандажлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ҳукуматда йиғилишида кичик шаҳарлардаги йирик корхоналар атрофида кичик ишлаб чиқаришлар камарини яратиш ва улар билан узоқ муддатли оффтейк-шартномалар тузиш мажбуриятини қонунчилик асосида тасдиқлаш таклиф этилди.  Бундай ишлар шу кунгача кўнгилли шаклда амалга ошириб келинаётган эди. Ҳозир кунда йирик ишлаб чиқарувчилар ва мамлакат саноатчилари ўртасида 24,5 миллиард тенге қийматга тенг 20 та узоқ муддатли шартнома ва 47,3 миллиард тенге қийматга тенг 13 та оффтейк-шартнома имзоланган. Алтай, Балқаш, Житиқара, Лисаков, Риддер, Степногорск шаҳарларини 2023-2027 йиллар давомида ривожлантириш дастурлари тасдиқланган. Мамлакатдаги моношаҳарларни ривожлантириш учун 63 миллиард тенгедан кўпроқ маблағ ажратилган. 

Нурлан Байбазаров,  Қозоғистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари– миллий иқтисодиёт вазири:

– Шу кунларда Қозоғистондаги 20 та моношаҳарда 1,4 миллион нафар одам яшайди. Моношаҳарлар саноат ривожига етралича катта улуш қўшаётганини тилга олиш зарур. 2023 йил якунларига кўра мамлакатда мавжуд саноат маҳсулотининг 40 фоизини айнан шундай шаҳарлар берган. Уларда йирик саноат мавжудлиги ва мунтазам ишлаши ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсирини кўрсатади. Моношаҳарларда нефть-газ, кўмир, боксит, темир қазиб олиш ва бошқа йўналишларда ишлаётган  23 та шаҳар ташкил этувчи корхона бор. 

Моношаҳарларга инвестиция жалб этиш мақсадида уларга ёндашган ҳудудларда геологоразведка олиб бориляпти. Натижада, яна 1 триллион тенге атрофида даромад келтирувчи конлар топилди. Олимлар таъкидлашича, энг истиқболли участкалар Абай, Курчатов, Балхаш ва Алтай шаҳарлари яқинида.

Абдумалик Сарманов таржимаси.