Сунъий интеллект ёрдамида
беморлар кўриги натижалари ўрганилади. Жетису вилоятида ўзига хос маҳаллий
маҳсулотдан фойдаланиляпти. Лойиҳа «Дамумед» ва «Жетису» тизимлари билан
интеграция қилинган, минтақадаги давлат тиббиёт ташкилотларининг 90 фоизига
хизмат кўрсатяпти. Ўтган йилнинг ўзида АI 400 минг нафардан зиёд беморнинг
маълумотларни таҳлил қилди. Натижада, 150 нафар аёлда кўкрак бези раки эрта
босқичида аниқланди. Ақлли телерадиология тизими туфайли беморлар суратларнинг
чиқарилишини кутишига ҳожат қолмади. Рентгенологик тадқиқотлар, КТ ва
маммография врачларга масофадан узатилади, деярли шу вақтнинг ўзида хулоса
чиқарилади. Беморлар докторнинг фикрини шахсий кабинет орқали онлайн тинглаши
мумкин.
Ержан Қалиев, ахборот
тизимларини жорий этиш ва кузатиб бориш лойиҳаси раҳбари:
– Марказлаштирилган
тизимнинг жорий этилиши соҳадаги энг ўткир муаммолардан бири – айниқса, олис
туманларда врач-рентгенологлар етишмаслиги муаммосини бартара этиш имконини
берди. Авваллари сурат бўйича хулосасини баён этиши учун врач-рентгенолог минтақаларга,
туманларга шахсан чиқишига тўғри келарди. Ёки бир қанча кун давомида тегишли плёнкалар
чиқариб, келтиришини кутиши зарур бўлган. Бу эса ишни батартиб олиб бориш
имконини камайтирарди. Ҳозир ҳимоя қилинган VPN орқали уланиш туфайли врач ҳар
қандай жойдан суратларни тўла сифатли шаклда кўриши, тавсифлаши ва хулосасини
тиббий ташкилотга юбориши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

