30 йиллик даврда
ўтказилган Конституциявий ислоҳотлар Қозоғистон Парламенти ишини ўзгартирди ва
сайловчилар билан янги мулоқот ўрнатиш имконини берди. Энг катта ислоҳотлар уч
йил муқаддам юз берди. Қуйи палатага 30 фоизли квота жорий этилди. Мажилис
таркибига аёллар ва ёшлар билан бирга ногиронлар ҳам киритилди. Бундан ташқари,
аралаш сайлов тизими жорий этилди. Депутатларнинг 70 фоизи партия рўйхатидан,
30 фоизи бир мандатли округлардан сайланди. Агарда халқ депутат фаолиятидан
норози бўлса - унинг мандати бекор қилиниши мумкин. Экспертлар фикрича, бу
депутатларнинг сайловчилар фикрига эътиборини оширади. Ҳозир Мажилис таркибида 6 та партия вакиллари
бор.
Динара Наумова, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Назаримда,
парламент янгича ранг олди. Қарорлар қабул қилиш нуқтаи назаридан мамнун
бўлмасликнинг имкони йўқ. Ишчи гуруҳларида турли масалаларни муҳокама қиламиз. Мунозарага
киришамиз. Турли фикрлар айтилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

