ШҲТга аъзо давлатлар терроризмга қарши бирга курашади

ШҲТга аъзо давлатлар терроризмга қарши бирга курашади

Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар биргаликда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашади. Астана саммити доирасида ташкилотга аъзо давлатлар етакчилари 2025-2027 йилларга мўлжалланган тегишли дастурий ҳужжатни имзолади. Унда қатор амалий ва назарий тадбирлар мажмуаси рўёбга чиқарилиши кўзда тутилган. Асосий мақсад – турли бузғунчи мафкуравий қадриятларни молиялаштириш ва тарқатиш билан шуғулланаётган жиноятчи ташкилотлар фаолиятига чек қўйишдан иборат. “Шанхай ўнлиги” ўз ҳудудида хавфсизлик чораларини қандай мустаҳкамлаётгани тўғрисида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори. Руслан Мирзаев саммит доирасида телеканалимизнинг мобил студиясида олинган эксклюзив интервьюсида бу ҳақда гапирди. У мазкур мавзуда иш олиб бораётган қўмитанинг сўнгги 20 йил давомида олиб борилган ишларни кўрсатиб ўтди. 2023 йилги фаолиятга алоҳида тўхталди.

Руслан Мирзаев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори:

– Биз 20 йил ичида 19 та қўшма аксилтеррористик ўқув машқлари, чегараларда 8 та қўшма амалиёт, 4 та кибермашқлар ўтказдик. Ўтган йил натижаларига келсак, барча ташкилотлар баҳамжиҳат иш юритди. Тегишли органларнинг ўзаро тезкор маълумот алмашиши оқибатида махсус хизматлар 750 дан зиёд террористик ва экстремистик шаклдаги ҳолатларни тафтиш қилди. Биргаликжа 180 дан зиёд террористик жиноят олди олинди.   

Абдумалик Сарманов таржимаси.